Мустақилликнинг 35 йиллиги: коррупцияга қарши курашиш бўйича 35 муҳим қадам
Ўзбекистон давлат мустақиллиги эълон қилинганига 35 йил тўлмоқда. Бу даврда халқ фаровонлигига хизмат қилувчи иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Шу билан бирга, жамиятдаги айрим иллатлар, масалан, коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳам муҳим қадамлар қўйилди.
1. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди.
2. Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари ташкил этилди.
3. Парламент палаталарида коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмиталар ташкил этилди.
4. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби жорий этилди.
5. Давлат харидларида қонунбузилишлари учун мансабдор шахсларга маъмурий жавобгарлик белгиланди. Харидлар билан боғлиқ шартномаларда коррупцияга қарши қўшимча шартлар киритиш мажбурий бўлди. Манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга оид аниқ механизмлар белгиланди.
6. Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилди.
7. Давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси жорий этилди.
8. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тизими қонун билан мустаҳкамланди.
9. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилди.
10. Очиқ маълумотларни эълон қилиш тартибини бузган мансабдор шахсларга маъмурий жавобгарлик белгиланди.
11. Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.
12. Давлат органларига ишга кириш очиқ танлов асосида амалга оширилиши белгиланди.
13. “e-anticor.uz” платформаси орқали давлат ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш тизими йўлга қўйилди.
14. Давлат фуқаролик хизматчилари учун ягона одоб-ахлоқ қоидалари ва Одоб-ахлоқ комиссиялари жорий этилди.
15. Давлат хизматчиларининг совға олиши ва уларни тасарруф этиш тартиби белгиланди.
16. Тошкентда Қатар амири томонидан таъсис этилган “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофоти”ни топшириш маросими ўтказилди.
17. “Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбирларини ташкил этиш йўлга қўйилди.
18. Ҳаж ва боғча навбатлари, давлат харидлари каби кўплаб ижтимоий аҳамиятга эга маълумотларни Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиш мажбурий этиб белгиланди.
19. Вазирлик ва идораларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларини мажбурий тартибда ташкил этиш белгиланди.
20. Спорт соҳасида келишилган ўйинлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
21. «Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони таъсис этилди.
22. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари юзасидан жавобгарлик белгиланди.
23. “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформаси ишга туширилди.
24. Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликка масъул ходимларини ўқитишга мўлжалланган “E-learning” таълим платформаси ишга туширилди.
25. Узоқ вақт бир жойда ишлаган давлат хизматчиларини ротация қилиш механизмлари жорий этилди.
26. Вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар коррупциянинг олдини олиш бўйича режа тақдим этиши белгиланди.
27. "Аксилкоррупция волонтёрлик фаолияти" лойиҳаси амалиётга татбиқ этилди.
28. Ҳуқуқий эксперимент тариқасида Соғлиқни сақлаш, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари,"Ўзбекнефтьгаз" ва "Ўзсувтаъминот" АЖларнинг ички назорат бўлинмаси Агентликка ўтказилди
29. Коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот маркази" ташкил этилди
30. Коррупциянинг олдини олиш кластери жорий этилиши белгиланди.
31. "Хавф-таҳлил маркази"ни ташкил этиш белгиланди.
32. Рақамли комплаенс ахборот дастурий комплексини ишга тушириш белгиланди.
33. Судларда коррупцияга қарши комплаенс назорат тизими кучайтирилди.
34. Коррупциявий жиноятларнинг аниқ рўйхати тасдиқланди.
35. Йирик инвестиция лойиҳаларини монополия ва коррупцияга қарши экспертиза қилиш тизими жорий қилинди.
ЎзА мухбири Норгул Абдураимова тайёрлади.