Мушакбозлик бўлмайди
Бугун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 22 миллион сўмлик пиротехника воситаларнинг ноқонуний савдоси олди олинди.
1996 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро Ш.Т. пиротехника воситалари олди-сотдиси билан мунтазам шуғулланиб келиб, 22 миллион сўм эвазига, жами 28 дона “ВОЛК” номли, 9 дона “3D” номдаги мушак (салют) пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ушбу воситалари эса тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЎзА