Мурожаатлар онлайн қабул қилинади
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасида мурожаатларни онлайн қабул қилиш йўлга қўйилди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасида мурожаатларни онлайн қабул қилиш йўлга қўйилди.
Мамлакатмизда пандемия тарқалишининг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар доирасида Сурхондарё вилоятида ҳам барча туризм обьектлари, меҳмонхона ва соҳага хизмат кўрсатувчи бошқа объектлар ёпилган. Воҳадаги тегишли идора ва муассасалар қаторида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси ҳам карантин даврида масофадан туриб, ишлаш режимига ўтган.
–Эл бошига иш тушган шу кунларда масофадан туриб, фаолият юритишни йўлга қўйганмиз, – дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Намозов. – Шунингдек, вақтинча ёпилган тарихий ёдгорликлар ва меҳмонхоналарда белгиланган тартибда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Янги барпо этилаётган жойлаштирув воситаларида қурилиш давом этмоқда. Бу жараёнда соҳада хизмат кўрсатаётган тадбиркорлар ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг бизга бўладиган мурожаатларини ҳал этиб, уларга кўмаклашиш мақсадида телеграмм мессенжерида @Surkhan TravelBot боти очилди. Бу ходимларнинг самарали фаолият юритиб, мурожаатчилар ўртага ташлаётган долзарб масалалар ечимини топишда муҳим аҳамият касб этади.
Айни пайтда вилоятдаги озиқ-овқат бозорлари, озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналар аҳолига сифатли хизмат кўрсатаётир. Ишлаб чиқариш корхоналари ва далаларда барча ишлар қизғин давом этмоқда.