Мураева Ҳодисахон Мўсинжон қизининг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Тасвир кўринишида берилган ўсимлик баргларининг касалликларини ташхислашда информатив белгиларни танлаш алгоритмлари” мавзусида
Мураева Ҳодисахон Мўсинжон қизининг 05.01.03 — “Информатиканинг назарий асослари” ихтисослиги бўйича “Тасвир кўринишида берилган ўсимлик баргларининг касалликларини ташхислашда информатив белгиларни танлаш алгоритмлари” мавзусида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.09/2025.27.12.Т.01.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 9 сентябрь куни соат 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100084, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 108-уй. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Тел.: (99871) 238-64-15
e-mail: ilmiy_kengash@tuit.uz