Муносиб меҳнат шароитлари яратилмоқда
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан “Ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини таъминлашда касаба уюшмаларининг ўрни” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан “Ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини таъминлашда касаба уюшмаларининг ўрни” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда охирги 4 йилда Президентимиз ташаббуси билан инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ва уларнинг натижалари алоҳида таъкидланди. Бу жиҳатлар касаба уюшмалари тизимида ҳам ўз аксини топмоқда.
Матбуот анжуманида таъкидланганидек, юртимизда давлат, иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида конструктив ижтимоий мулоқот йўлга қўйилган. Ўзбекистонда давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ижтимоий шериклигида Муносиб меҳнат концепциясини яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада ҳар бир фуқаронинг адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, эркин касб танлаш ҳуқуқлари тўла таъминланмоқда. Хусусан, Муносиб меҳнат концепцияси тамойилларидан бири – фуқароларнинг меҳнат соҳасида асос солувчи ҳуқуқларини рўёбга чиқариш стратегиясига асосан Ўзбекистон касаба уюшмалари ўз аъзоларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоялаш, улар мурожаатлари юзасидан тезкор амалий чоралар кўриш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
2016-2020 йиллар давомида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ижтимоий-меҳнат соҳасига доир 2000 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва уларга таклифлар берилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ташаббускор гуруҳи билан биргаликда 2019 йилда “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонуннинг қабул қилинишига эришилди, натижада касаба уюшмаларининг ваколатлари янада кенгайтирилди. Охирги 5 йил давомида барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотларига келиб тушган 35 мингдан зиёд мурожаатларнинг 7 минг 590 таси қаноатлантирилди, 18 минг 359 таси бўйича муаллифларга тушунтириш берилди ва 599 та мурожаат муаллифлари хабардор қилинган ҳолда, бошқа ваколатли органларга юборилди. Ходимлар ҳуқуқларини тиклашни сўраб иш берувчиларга 2 минг 295 та тақдимнома ва судга 765 та даъво аризалари киритилди. Бунинг натижасида 13 минг 471 нафар ходимнинг ҳуқуқи тикланиб, етказилган зарар учун ходимлар фойдасига 13 миллиард 600 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди.
Фуқароларга ижтимоий-меҳнат соҳасига оид масалаларда бепул юридик хизмат кўрсатиш ҳамда ижтимоий-меҳнат соҳасига оид халқаро ва миллий стандартларни тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси қошида Юридик клиника фаолияти йўлга қўйилган, шунингдек, 1092 қисқа рақамли Ишонч телефони, аҳоли билан қайта алоқа механизми фаолият кўрсатмоқда.
Касаба уюшмалари федерациясининг аъзо ташкилотлари иш берувчилар билан жамоа музокараларини олиб бориши натижасида жамоа келишувлари ва шартномалари орқали ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига, юқорироқ ижтимоий стандартлар ўрнатилишига қаратилган чоралар қабул қилинишига эришиб келинмоқда. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида 14 та ҳудудий келишув амал қилмоқда. Тармоқларда республика миқёсида 107 та тармоқ келишуви ва бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда 111 минг 469 та жамоа шартномаси мавжуд. 2016-2020 йиллар мобайинида амалдаги тармоқ келишувлари сони 95 тадан 107 тага етди.
Корхона, ташкилот, муассасаларда ижтимоий шерикликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида Жамоа шартномаларини тузган юридик шахслар улуши 2016 йилдаги 95,1 фоиздан 2020 йилга келиб 99,6 фоизгача кўтарилди. 2019 йил якунларига кўра, республикада 111,5 мингта жамоа шартномаси амал қилиб, уларда 4,4 миллион нафар ходимнинг, яъни ишлаётган касаба уюшма аъзоларининг 99,7 фоизининг манфаатлари ўз аксини топди.
Амалдаги жамоа шартномаларининг 97 фоизидан кўп қисмига иш берувчи ташаббусига кўра ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишдан олдин касаба уюшма қўмитасининг розилигини албатта олиш лозимлиги тўғрисидаги банд киритилишига эришилди. Яна бир муҳим жиҳат – бугунги кунда Жамоа шартномаси ходимларнинг бевосита ва билвосита даромадларини купайтиришнинг амалий воситасига айланмоқда.
Чунончи, кўплаб корхоналарда Ягона тариф сеткасидагига нисбатан оширилган тариф коэффициентлари жорий этилиб, бу орқали жами ходимларнинг 20 фоизга яқин қисмининг иш ҳақлари оширилган базавий ставкалар асосида ҳисоблаб тўланмоқда. Шунингдек, Жамоа шартномалари орқали ҳар йили жами ишлаётган касаба уюшма аъзоларининг 55 фоизи асосий узайтирилган, 51 фоизи эса қўшимча таътиллардан фойдаланмоқда. Жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун ўрта ҳисобда бир ходимга сарфланган маблағ 2019 йилда 5,1 миллион сўмни ташкил этди.
Ходимларнинг иш ҳақи ва даромадларини юксалтиришга кўмаклашиш мақсадида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, касаба уюшмалари томонидан аҳоли даромадлари ва турмуш даражасининг оширилишига, ходимлар учун меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни меъёрлаштиришнинг ижтимоий адолатли тизимини жорий этишга кўмаклашиш борасидаги ишлар изчил олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ташкил этилган Касаба уюшмаларининг меҳнат-ҳуқуқ инспекцияси ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириб келмоқда. Хусусан, касаба уюшмаларининг меҳнат техник ва меҳнат ҳуқуқ инспекторлари қурилиш ишлари бораётган 6 минг 599 та объектда ходимларга меҳнат шароитлари яратилганлиги бўйича мониторинг ўтказдилар. Ўрганилган қурилиш объектлари ва ишлаб чиқариш ташкилотларида меҳнат шароити таъминланмаган, ётоқ жойлари қониқарсиз, махсус кийим, ҳимоя ниқоби, антисептик воситалар йўқ бўлган 3 минг 907 та ҳолат аниқланиб, аксарият камчиликлар жойида бартараф этилди.
Касаба уюшмаларининг инспекцияси томонидан ўтказилган жамоатчилик назорати давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида инспекторлар томонидан иш берувчиларга 78 та кўрсатма киритилиб, 17 миллиард сўмга яқин ойлик иш ҳақидан ўтган қарздорлик бартараф этилди. Бундан ташқари, касаба уюшма инспекторлари томонидан берилган кўрсатмалар ҳамда судларга киритилган даъво аризалари асосида 54 нафар ходимнинг меҳнат ҳуқуқи тикланиб, улар фойдасига 370 миллион сўмдан ортиқ моддий ва маънавий зарар ундириб берилди.
“Инқирозга қарши курашиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга берилаётган махсус рағбатлантириш тўловларининг амалга оширилиши бўйича касаба уюшмаларининг инспекциялари томонидан тиббиёт муассасалари раҳбарларига киритилган кўрсатмалар натижасида 12 миллиард 200 миллион сўмга яқин қарздорлик ходимларга ундирилди.

Шунингдек, касаба уюшмалари Инспекцияси пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароитлар яратилгани, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 36 та туманда 100 дан ортиқ пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялар ҳамда фермер хўжаликларида теримчилар учун ташкил этилган вақтинчалик яшаш жойлари, биноларни иситиш кўзда тутилганлиги, озиқ-овқатларни сақлаш, тайёрлаш ва тарқатиш анжомларининг мавжудлиги, биноларнинг техник ҳолати, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария-гигиена қоидаларига мувофиқлиги, бинолар ва ҳудудларнинг ёритиш ускуналари билан таъминланганлиги, тиббиёт ходими ажратилганлиги ҳамда зарур дори-дармонлар билан таъминланганлиги, алоқа воситалари ўрнатилганлиги, теримчиларни ташиш учун транспорт воситалари ташкил этилганлиги ҳолатлари ўрганилди. Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар бўйича касаба уюшма инспекторларининг талаби билан камчиликлар жойида бартараф этилишига эришилди.
Матбуот анжумани якунида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.
Матбуот анжумани якунида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.