Мультииндикатор кластер-6 кузатуви – Гулистондан бошланди
Давлат статистика қўмитаси билан БМТнинг UNICEF жамғармаси томонидан Multiple Indicator Cluster Survey (MICS) – мультииндикатор кластер (МИCС)-6 кузатувлари жараёни – Сирдарё вилоятида бошланди.
Вилоят статистика бошқармаси матбуот хизмати хабарига кў

ра, ушбу халқаро кузатув жараёнида олинадиган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси бўйича танлаб олинган 726 та маҳалла, 14 минг 520 та уй хўжалиги, жумладан, кузатув амалга оширилишига киришилган Сирдарё вилояти бўйича 50 та маҳалла 1 мингта уй хўжалигида, жойларга чиқилиб респондентлар билан шахсан суҳбатлашиш орқали планшетларда электрон кўринишда жамланиб борилаяпти.
Айни чоғда, вилоят маркази – Гулистон шаҳрида жойлашган Намуна ҳамда Обод Юрт маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги уй хўжаликлари ўрганиб чиқилди.
Мазкур тадбирга статистика тизимида фаолият кўрсатаётган малакали кадрлар жалб этилган бўлиб, ушбу кузатув жараёни 3 ой давом этиши назарда тутилган.
Маълумот учун, Мультииндикатор кластер кузатуви – 1995 йилда UNICEF томонидан ишлаб чиқилган, халқаро миқёсда тан олинган, уй хўжаликларини ўрганадиган тадқиқот ҳисобланади.
Бу Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг миллий маълумотлар сифатини яхшилаш ва халқаро миқёсда таққослаб бўладиган маълумотларни тўплаш бўйича олган мажбуриятларига мувофиқ келади. Тадқиқот мамлакатнинг барқарор тараққиёт мақсадларига эришишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларида ёрдам беради.
Кузатув соғлиқни сақлаш, овқатланиш, таълим ҳамда болалар ва аёллар фаровонлигига таъсир кўрсатадиган бошқа муҳим устуворликлар билан боғлиқ масалаларга ўз эътиборини қаратади.
А.Қаюмов, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА