Муҳим масалалар муҳокама этилди
Президентимиз ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” деб белгиланиши юртимизда уларга бўлган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигининг амалий ифодасига айланди.
Нукус шаҳрида бўлиб ўтган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев бошқарди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Учрашувда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида алоҳида сўз юритилди.
Тадбир давомида ёшларнинг фикр-таклифлари, муаммолари тингланди. Улар томонидан билдирилган ҳар бир масала назоратга олиниб, ёшларнинг барча ташаббуслари қўллаб-қувватланиши таъкидланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.