Муҳаммад Рихсимов Параосиё ўйинлари ғолиби
Ханчжоу шаҳрида ўтаётган IV Параосиё ўйинларидаги олтин медалларимиз сони яна биттага кўпайди.
Пара енгил атлетиканинг ядро улоқтириш баҳсларида қатнашган вакилимиз Муҳаммад Рихсимов 14.52 метр натижа билан мусобақа ғолиби бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 17 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА