Муборак ойда саховат тадбирлари давом этмоқда
Давлатимиз раҳбарининг муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” шиори остида ўтказилмоқда.
Муборак ойнинг улуғ кунларида қарор ижроси доирасида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллиги биргаликда Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи жисмоний имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд, кам таъминланган турли диний конфессия вакиллари ҳолидан хабар олиб, муборак Рамазон ойи билан қутлашди. “Вақф” хайрия жамоат фонди вакиллари билан ҳамкорликда уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиб, синиқ кўнгилларга хурсандчилик улашди.





Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллиги берган маълумотга кўра, бу каби саховат тадбирлари муборак Рамазон ойи охирига қадар давом этади.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири