Муҳаммад Юсуф хотираси барҳаёт
Адиблар хиёбонида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессор ўқитувчилари, талабалар иштирокида Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган адабий учрашув ташкил этилди.
Адиблар хиёбонида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессор ўқитувчилари, талабалар иштирокида Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган адабий учрашув ташкил этилди.
Тадбир янги интерфаол методлар асосида ZOOM платформаси орқали Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий ҳамда Нукус филиаллари талаба-ёшлари учун ахборот мураббийлик соатларида тўғридан-тўғри жонли мулоқот асосида бўлиб ўтди. Онлайн учрашувда Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги мактаб ўқувчилари ҳам қатнашди.
Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодини ёш авлод онгига сингдириш борасида институт томонидан дастур ишлаб чиқилган. Унга асосан, 2020-2021 ўқув йилида бакалавриат ва магистратура мутахассислари учун Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган махсус курслар ташкил этилди. Шунингдек, шоир номи билан аталадиган алоҳида аудитория ажратилиб, ушбу аудитория шоирнинг ҳаёти ва ижоди акс этган кўргазмали плакатлар, расмлар, шеърий китоблар билан жиҳозланмоқда.
Айни пайтда, институт ҳовлисида жойлашган марказий кўшклардан бири Муҳаммад Юсуф номи билан аталган. Институт кутубхонасида шоир ижодига бағишланган маълумотлар ресурси ташкил этилиб, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар ундан кенг фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратилмоқда.
Институт ва бошқа таълим муассасалари талаба-ёшлари учун “Муҳаммад Юсуф издошлари” ижод тўгараги ташкил қилиниб, ушбу тўгаракка иқтидорли талаба-ёшлар жалб қилинмоқда.
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, танлов асосида энг ижодкор талабаларга Муҳаммад Юсуф номидаги стипендия бериладиган бўлди. Бундан ташқари, кўкрак нишони жорий этилди.
Адабий кечада ўқитувчи ва талабалар иштирокида Муҳаммад Юсуф шеърлари асосида яратилган куй-қўшиқлар ижро этилди. Тадбир қатнашчилари томонидан шоир шеърларидан намуналар ўқилди.
Рақамли технологиялар асосида онлайн ташкил қилинган бу каби тадбирлар яна давом эттирилиши режалаштирилди.


