Мўйноқлик теннисчилар ғолиб бўлди
Нукусда стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” турнирининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонига мувофиқ маҳаллаларда оммавий спортни хусусан, ўсмирлар ўртасида стол теннисини янада оммалаштириш, уларни жисмоний соғломлаштириш, назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ўсмирларни доимий равишда спортга жалб қилиш мақсадида стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” мусобақаcини ўтказиш бўйича Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Ўзбекистон Стол тенниси федерацияси Қорақалпоғистон бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қўшма қарор тасдиқланди.

13-16 ёшли ўғил ва қизлар ўртасида муросасиз тарзда ўтган мусобақанинг натижасига кўра Мўйноқ тумани “Мадели” овул фуқаролар йиғини жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, мамлакат босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Нукус шаҳри “Туран” маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси иккинчи, Нукус тумани “Ақманғит” шаҳарча фуқаролар йиғини ва Қонликўл тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини жамоалари учинчи ўринларни эгаллади.

Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирок этган иштирокчиларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА