Молдовада уч кунлик иш ташлаш бошланди
Молдовада транспорт ходимлари иш ташлаши натижасида жамоат транспорти фаолияти уч кунга тўхтади. Воқеага сабаб қилиб расмийлар тарифларни оширишдан бош тортгани кўрсатилмоқда, — деб хабар берди Point.md ахборот портали.
2022 йил 7-9 февраль кунлари қатнов бекор қилинади. Йўловчи ташувчилар 10 февралдан ишга қайтади, — деган мамлакат транспорт ходимларига иш берувчи уюшма масъуллари.
Соҳа ходимлари ёқилғи нархи бир неча бор оширилса-да, инфратузилма ва ҳудудий ривожланиш вазирлиги йўловчи ташиш тарифини қайта ҳисобламаётганидан норози.
Саноатчилар кадр етишмовчилиги билан боғлиқ муаммони ҳам кўтаришди – пандемия даврида кўплаб мунтазам рейслар бекор қилинган, мингдан ортиқ ҳайдовчи ишдан кетган.
Молдова Бош вазирининг саноатни назорат қилувчи ўринбосари Андрей Спину транспорт ходимларини иғвогарликда айблади. У намойишни бузғунчилик ҳаракати, деб атади. Ходимларга эса иш ташлаш ўрнига автобус паркини янгилаш, хизмат сифатини ошириш, йўловчиларга чипта бериш кераклиги юзасидан маслаҳат берган.
Улуғбек Маҳмирзаев