Мобил курслар жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади (+видео)
Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, уларнинг замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши самарали фаолият юритиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган мобил касбий малака ошириш курси Андижон вилоятида ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ижроси доирасида ташкил этилган мазкур курсларда ўрта бўғин раҳбарлари ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими ходимлари иштирок этмоқда.
Машғулотлар Жамоат хавфсизлиги университети, Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ва амалиётчи мутахассислари томонидан олиб борилмоқда. Дарслар давомида тингловчиларнинг касбий билимларини мустаҳкамлаш, мураккаб ва ностандарт вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш, бошқарув салоҳияти ҳамда амалий кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Курс якунида тингловчилар билимлари синовдан ўтказилиб, муваффақиятли иштирокчиларга сертификатлар топширилиши режалаштирилган.
Мобил курслар — ҳудудларда касбий маҳоратни ошириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилади.
М.Турдалиева,
Н.Абдувоитов (ЎзА)