Минск: тарих ва замонавийлик чорраҳасидаги шаҳар
ФОТОРЕПОРТАЖ
Беларусь пойтахти Минск шаҳри ўзининг кенг ва озода кўчалари, тарихий обидалари, сўлим боғлари, муҳташам майдонлари ҳамда меъморий мажмуалари билан сайёҳлар эътиборини тортади.
Шаҳар қиёфасида тарих ва замонавийлик уйғунлиги яққол намоён бўлади. Минск кўчаларида қадимий меъморий иншоотлар, черковлар, музейлар ва замонавий бинолар ўзаро уйғунлашиб, ўзига хос манзара ҳосил қилган.
[gallery-30306]
Айниқса, шаҳарнинг марказий майдонлари, яшил ҳудудлари ва дам олиш масканлари Минскнинг обод ва тартибли қиёфасини намоён этади. Бу ердаги тарихий обидалар ва маданий масканлар мамлакатнинг бой тарихи, миллий қадриятлари ҳамда маънавий меросидан сўзлайди.
Минскдаги диққатга сазовор масканлардан бири “Ғалаба” музей-парк мажмуаси. Ушбу мажмуа шаҳарнинг энг кўркам ва маънавий аҳамиятга эга масканларидан бири бўлиб, у ерда тарих хотираси, жасорат ва тинчлик ғояси ўзига хос тарзда акс этган.
Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА