Минҳожиддин Мирзо ижодида метафоранинг ўрни
Салимжон ҒАНИЕВ ўқитувчи Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети Чимкент, Қозоғистон
Аннотация
Мазкур мақолада ўзбек шеъриятидаги кўчимларнинг лисоний табиати, хусусан, метафоранинг бадиий-эстетик ва семантик моҳияти, унинг дискурсив ҳамда лингвопоэтик хусусиятлари замонавий талқинда Минҳожиддин Мирзо шеърлари мисолида тадқиқ қилинди.
Таянч сўзлар. тасбеҳ, метафорик ифода, чечак, кўнгил, қизғалдоқ, соғинч, поэтик олам, лисоний восита, дуо, садоқат, настарин.