Минглаб россияликлар намойишга қўшилмоқда
Россияда кўпчилик мухолифатчи Aлексей Навальнийнинг озод қилинишини талаб қилиб, рухсатсиз намойишларда қатнашмоқда.
Москвада метронинг айрим станциялари ёпилган, шаҳар марказида баъзи ҳудудлар тўсиб қўйилган. Намойиш вақтида беш мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган. Бу ҳақда мамлакат полицияси маълумот берди.
Баъзи манбаларда Навальнийнинг ҳибсга олиниши "ноқонуний" деб баҳоланмоқда. Маълумки, расмийлар август ойида заҳарлангани учун даволаниш мақсадида унинг Берлинга боришига рухсат берган эди. Мухолифатчи мамлакатга қайтгач, аэропортда ҳибсга олинди.
“BBC” мухбири Сара Рейнсфорднинг айтишича, Москвада намойишчилар вазиятни чигаллаштириб юборган. Яъни, улар хавфсизликка риоя қилмасдан, зобитларга қаршилик кўрсатишга харакат қилган. Натижада, полиция намойишчиларни қўлга олаётгани хабар қилинган.
Кеча ҳибсга олинганлар орасида Навальнийнинг рафиқаси Юлия Навальная ҳам бор эди. Кейинчалик у озод қилинди.
Полиция норозилик намойиши ноқонуний эканини айтди, расмийлар эса бу ҳаракат коронавирус кенг тарқалишига сабаб бўлаётганидан огоҳлантирди.
Санкт-Петербургда ҳам оломон марказий майдонда йиғилган.
Якшанба куни мухолифатчининг Москвадаги сайловолди штаби кунлик намойиш тугаганини эълон қилди ва тарафдорларни сешанба куни Москва судида Навальний ҳибсга олиниши тўғрисида қарор чиқарилиши муносабати билан уюштириладиган митингда қатнашишга чақирди.