Миллий ва замонавий либослар намойиши
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Санъат саройининг ёзги саҳнасида ёш дизайнерларнинг “Миллий ва замонавий либослар намойиши” тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
[gallery-6843]
Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданияти тарғиботини ташкил этишга қаратилган ушбу тадбирда вилоятнинг 10 га яқин маҳоратли ва ёш дизайнерлари ўз коллекциялари билан иштирок этди.
Намойишда ўзбек миллий либослари билан бир қаторда кундалик – ўқиш ва ишда кийиш мумкин бўлган қулай ва бежирим либослар ўрин олган.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА