Миллий терма жамоамиз Атланта шаҳрига етиб келди
Жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика давлатларида футбол бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 48 та терма жамоаси 12 та гуруҳга бўлинган ҳолда мундиал бош соврини учун ўзаро куч синашади.
Мазкур чемпионатда иштирок этаётган Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Нью-Йоркдан мундиал давомидаги қароргоҳи жойлашган Атланта шаҳрига етиб келди. Жамоамиз мундиалга қадар ушбу шаҳардаги илк машғулотини “Atlanta United” базасида ўтказади.


Маълумот учун, миллий терма жамоамизнинг “К” гуруҳидаги учрашувлари тақвими қуйидагича кўриниш олган:
1-тур: Ўзбекистон — Колумбия, Мехико, “Ацтека” стадиони, 18 июнь соат 07:00;
2-тур: Португалия — Ўзбекистон, Хьюстон, "NRG" стадиони, 23 июнь соат 22:00;
3-тур: Конго ДР — Ўзбекистон, Аталанта, “Mercedes-Benz Stadium” стадиони, 28 июнь соат 04:30.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА