Миллий гвардия: Ҳарбий аёллар беллашди (+видео)
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходима аёллар ўртасида "Тўмарис маликалари" кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда.
Мазкур танлов ҳарбий хизматчи ва ходима аёлларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини рағбатлантириш, дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, Ватанимизга садоқат билан хизмат қилаётганини кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.
Шу билан бирга, танлов давомида жисмонан чиниққан ва маънан етук номзодлар танлаб олиниб, Республика босқичида иштироки таъминланади.
Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларидан бирида бўлиб ўтган танлов доирасида иштирокчи ҳарбий хизматчилар турли синовлардан ўтишди.
Улар миллий либосда ўзларини таништириш, ўқотар қуролидан аниқ мўлжалга ўқ узиш, камондан ўқ отиш, қуролни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва тиббий тайёргарлик шартлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Шунингдек, “Мардлик ва назокат” мусобақасида ҳарбий хизматчи аёллар 1 км масофага югуриш, арқонда сакраш ва мевалардан безак ва баҳорий салат тайёрлаш шартлари бўйича муросасиз беллашдилар.
Ҳар бир иштирокчи ўзининг шижоати, интеллектуал маҳоратини намоён қилди.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланиб, энг юқори натижа қайд этган номзод Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qoQRoK_tZNg" title="Milliy gvardiya: Harbiy ayollar bellashdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Нигора Раҳмонова, ЎзА мухбири