Миллатлар дўстлигини акс эттирган сурат
Янгиҳаёт тумани, «Дўстлик» маҳалласида узоқ йиллардан буён 30 дан ортиқ миллат вакиллари яшаб келади. Шу сабабли маҳалладаги кўп қаватли уйлардан бирининг деворига миллатлар аҳиллигини акс эттирувчи тасвир туширилди. Янгиҳаёт туман ҳокимлиги ташаббуси билан акс эттирилган мазкур тасвир «Миллатлар дўстлиги» деб номланади.
Айни дамда деворий сурат кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда. Сурат мустақилликнинг 30 йиллигига ҳам катта совға бўлди десак, муболаға бўлмайди.
Юртимизда асрлар давомида яшаб келаётган миллатлараро дўстлик ва аҳиллик мудом барқарор бўлаверсин.
ЎзА