Миграция ва қишлоқ хўжалигида Италия билан ҳамкорлик кенгаймоқда (+видео)
Тошкент шаҳрида “Италия – Марказий Осиё (С5) + Озарбайжон” бизнес-форуми ўтказилди.
Форумда Ўзбекистон, Италия ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳамда Озарбайжондан давлат идоралари, инвесторлар, илмий муассасалар ва бизнес вакиллари иштирок этди. Асосий эътибор қишлоқ хўжалигини замонавий, самарали ва экологик барқарор тармоққа айлантиришга қаратилган.
Учрашувлар доирасида қишлоқ хўжалигига тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш, қайта ишлаш саноатини ривожлантириш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Шунингдек, илмий-тадқиқот ва таълим йўналишида ҳам ҳамкорликни кучайтириш кўзда тутилган.
Университетлар ва илмий марказлар ўртасида тажриба алмашиш, инновацияларни амалиётга жорий этиш ва мутахассислар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Бу эса қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш ва замонавий технологияларни кенг жорий этишга хизмат қилади.
Форум доирасида бизнес ва давлат вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотлар ташкил этилди. Натижада янги шартномалар, қўшма лойиҳалар ва экспорт келишувларига эришиш кутилмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/3LscUqAdd6Y" title="Migratsiya va qishloq xo‘jaligida Italiya bilan hamkorlik kengaymoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Дониёр Якубов (видео), ЎзА