МИБ хабарлари – қисқа сатрларда
Оталик мажбурияти
Амалдаги қонунчиликка кўра, фарзандлар моддий таъминотидан бўйин товлаган фуқароларга нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилгандан сўнг 2 ой давомида алимент маблағлини тўламаса жиноят иши қўзғатилишига асос бўлади.
Фуқаро Ш.А.дан фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг буйруғига асосан икки нафар фарзанди учун вояга етгунга қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадидан алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Поп тумани бўлими иш юритувига олинган ва қарздор отага нисбатан ижро иши қўзғатилган.

У 96 ой давомида алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келади. Қарздорлик эса 64 миллион 120 минг 936 сўмга етади. Бу бўйича тўпланган ҳужжатлар судга юборилиб, 2020 йилнинг 4 март куни унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилади ва 15 сутка маъмурий қамоқ белгиланади.
Аммо қарздор ота бундан хам тўғри хулоса қилмай маъмурий қамоқдан сўнг ҳам алимент қарздорликни тўламай келади. Шу боис унга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва суднинг ҳукми билан 6 ой озодликдан маҳрум қилинди.
Ўтган 2021 йилнинг ўзида 21 та ҳолатда алимент тўламаган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Бола онасига қайтарилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси инспекторлари ва ҳамкор ташкилотлар билан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Янгиқўрғон туманида 9 ёшли бола онасига қайтарилди.
Бюронинг Янгиқўрғон тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг 2021 йил 7 декабрдаги ижро варақасига асосан фуқаро М.У. га 2013 йилда туғилган қизи К.П.ни жавобгар У.З. дан олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлган.
Бўлим томонидан ижро иши юритуви қўзғатилиб, иш бўйича қарздорга суд қарори ижросини таъминлаш мажбурий эканлиги тушунтирилган. Бироқ қарздор ихтиёрий муддатда фарзандини беришдан бош тортган, аммо фарзанд онасига олиб берилди.
Алиментни вақтида тўлаш керак, акс ҳолда...
МИБ Учқўрғон тумани бўлими ва жиноят ишлари бўйича туман суди ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тадбир давомида масъулиятини унутган тўққиз нафар отанинг ҳуқуқбузарликлари кўриб чиқилди.
Бўлим иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2017 йилдаги қарорига кўра А.Ю. дан ундирувчи Д.П. фойдасига бир нафар вояга етмаган боласи таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга ўз фарзанди учун моддий таъминот вақтида тўланиши, акс ҳолда қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга асосан маъмурий қамоқ жазоси белгиланиши бўйича тушунтиришлар берилган. Бироқ, бундан тўғри хулоса қилмаган қарздор ота фарзанди учун алимент суммасини тўлашни пайсалга солиб келади. Қарздорлик эса ойдан ойга ўтиб, жорий йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра салкам 38 миллион сўмга етиб борган.
Қарздор отага амалдаги қонунчиликга кўра жиноят ишлари бўйича туман суднинг ҳукми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Яна бир қарздор Д.С. ҳам маъсулиятини унутган ва 7,5 миллион сўм қарздор бўлиб қолади. Унга ҳам суднинг қарори билан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА