Мерганларимиз жаҳон кубогида қатнашмоқда
Бугун, 18 февраль куни Миср пойтахти Қоҳирада ўқ отиш бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич мусобақалари бошланади.
Жорий йилнинг 24 февралига қадар давом этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар спортчиси пневматик милтиқ ва тўппончада 10 метрдан отиш дастурларида иштирок этишга ҳозирлик кўрмоқда.
Жаҳон кубогининг босқич баҳсларида пневматик милтиқдан ўқ отишда Вадим Скороваров, Жавоҳир Соҳибов, Гулбону Қамбарбекова, пневматик тўппончадан ўқ отишда эса Муҳаммад Камалов, Владимир Свечников ва Вениамин Никитин юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Т.Рўзиев, ЎзА