“Менинг Президентим” ижодий ишлар танлови
Бухорода Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида «Менинг Президентим» ижодий ишлар танлови ўтказилди.
Танловнинг биринчи босқичи жорий йилнинг 24 ноябрдан 3 декабрига қадар вилоятдаги 524 та мактабда ташкил этилди. Унда 18 минг 248 нафар ўқувчи қатнашди. Иштирокчилар “Янги Ўзбекистон мени нигоҳимда” мавзусида эссе ёзди. Энг юқори балларни қўлга киритган 524 нафар ўқувчилар танловнинг туман, шаҳар босқичида иштирок этди.
Иккинчи босқич 6-13 декабрь кунлари ўтказилиб, ғолиб ўқувчилар «Янги Ўзбекистон – янги имкониятлар» мавзусида иншо ёзди. Энг юқори балларни қўлга киритган 13 нафар ўқувчилар танловнинг вилоят босқичида иштирок этди.

Танловнинг вилоят босқичи Бухоро шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида ўтказилди. Унда иштирокчилар “Менинг Президентим” мавзусида (Pоwеr Point дастурида) тақдимот тайёрлади ва уни 15 дақиқа давомида ишчи гуруҳга тақдимот қилиб берди. Мазкур мавзуни ёритишда иштирокчилардан Президентимизнинг мамлакатимиз тараққиётидаги фаолиятини маълум бир йўналиш ёки тармоқ мисолида очиб бериш талаб этилди. Вилоят босқичида ғолиб бўлган 3 нафар ўқувчи танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Танловнинг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорлари ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалиқ совғалари билан тақдирланди.
Зариф Комилов, ЎзА