“Менинг бизнесим” модули ишга тушди
Ягона интерактив давлат хизматлари портали базасидаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш new.birdarcha.uz тизимида “Менинг бизнесим” модули ишга туширилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аниқлик киритишича, модуль тадбиркорлар учун муҳим маълумотларни бир жойга тўплаб, тадбиркорлик субъекти ҳақидаги умумий маълумотлар, солиқ ҳисоботлари, лицензиялар ва интеллектуал мулк тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имконини беради.
Бу ерда шунингдек, субъектга тегишли бўлган кўчмас мулк, унинг автомобиль жарималари ва мулк билан боғлиқ тақиқлар ҳақидаги маълумотларни ҳам олиш мумкин.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА