“Мендан нима қолар...”
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан ZOOM дастури орқали “Муҳаммад Юсуф – Ватан куйчиси” деб номланган хотира тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан ZOOM дастури орқали “Муҳаммад Юсуф – Ватан куйчиси” деб номланган хотира тадбири ўтказилди.
Унда Республика Маънавият маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, Ўзбекистон халқ шоири, марҳум Муҳаммад Юсуфнинг яқинлари,профессор-ўқитувчилар, талабалар иштирок этди.
Муҳаммад Юсуф ўз ижодида Ватанни, ўзбек халқининг ширин орзулари, дардларини ёрқин сатрларда ифода эта олган шоир эди. У ўз асарлари билан миллий адабиётимиз ва маданиятимизни ривожлантириш, ёш авлод қалбига ўзликни англаш, миллий ғурур, ифтихор туйғуларини сингдириш, эзгу фазилатларни камол топтиришга улкан ҳисса қўшган бетакрор ижодкор эди.
Бугунги ёш авлод шоирнинг шеърлари, ҳаёт тарзи орқали Ватанни севиш, ардоқлаш, муқаддас заминни асрашни ўрганмоқда.

Маданий-маърифий тадбирда Муҳаммад Юсуфнинг турмуш ўртоғи Назира ас-Салом томонидан шоир ҳаёти ва ижодига доир илиқ хотиралар яна бир бора ёдга олинди. Севимли шоирнинг “Адиблар хиёбони”даги ҳайкалининг яратилиш тарихи, унда мужассам бўлган композициянинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди.
Тадбирда Муҳаммад Юсуф ижодининг аҳамияти, ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги ўзига хос ўрни ҳақида фикрлар билдирилди. Тадбирда халқимизнинг севимли шоири шеърларидан намуналар ўқилди. Институтнинг ижодий жамоаси томонидан унинг шеърларига басталанган куйлар ижро қилиниб, қўшиқлар айтилди.