“Мен террорист эмасман” фильми намойиш этилди
5 апрель – Давлат хавфсизлик хизмати куни муносабати билан ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлигида «Мен террорист эмасман» бадиий фильми намойиш этилди, дея хабар бермоқда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ахборот хизмати.
Мазкур фильм Ўзбекистон Республикаси ДХХ кўмагида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Mir Ali cinema” ва “Iskandariy visual” кинокомпаниялари ҳамкорлигида суратга олинган.
Намойишдан аввал кинокартина ижодкорлари билан давра суҳбати ташкил этилди.