Мексика йўлларида бахтсиз ҳодисалар кўпаймоқда
Мексика марказида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди, деб ёзди BBC.
Маълум бўлишича, кеча эрталаб Пуэбла штатидаги Куакнопалан ва Оахака ўртасидаги трассада бир йўла уч автоҳалокат содир бўлган. Натижада 18 киши воқеа жойида, уч киши эса кейинроқ касалхонада вафот этган. Қарама-қарши йўлакка чиққан юк машинаси аввал автобусга урилган. Сўнгра бошқа фургон билан тўқнашиб, ён томондаги жарликка қулаган ва ёниб кетган.
Маълумотга кўра, охирги йилларда Мексика автомобиль йўлларида бахтсиз ҳодисалар кўпайган.
Мусулмон Зиё, ЎзА