Меҳнат миграцияси: ислоҳотлар даври...
Бугунги кунда ташқи меҳнат миграцияси соҳасини янги босқичга кўтариш, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оилаларига жорий қилинган имтиёз ва кафолатлар кўламини кенгайтириш, хориждаги меҳнат мигрантларини ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини йўлга қўйиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Соҳага оид белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.
Умуман, кейинги йилларда ташқи меҳнат миграцияси билан боғлиқ вазият тубдан ўзгарди. Бу фуқароларимизнинг хорижда ишлаши учун шароит яратиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, кафолатли меҳнат бозорини яратиш, қолаверса, юртдошларимиз ватанга қайтиб келгандан кейин ҳам эътибордан четда қолмаслигини таъминлашборасидаги саъй-ҳаракатларда намоён бўлмоқда.
2016-2022 йилларда айни йўналишда муҳим қадамлар қўйилди. Соҳага доир 17 муҳим ҳужжат, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2 Қонуни, Президентнинг 9 қарори, 1 фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 5 қарори қабул қилиниб, меъёрий-ҳуқуқий база яратилди.
Масалан, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди ва такомиллаштирилди.
2018 йилда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилиш жамғармаси тузилди. Агентликнинг Жанубий Корея ва Россия Федерациясида ваколатхоналари ташкил этилди.
Агентлик томонидан ўтган йил 108 592 фуқаро хорижий давлатда ишга жойлаштирилган.Жумладан, 100 111 киши Россия Федерациясига, 6 924 нафар юртдошимиз Қозоғистон Республикасига, 1 532 одам Жанубий Кореяга, шунингдек, БАА, Туркия, Польша ва бошқа давлатларга ишлаш учун юборилган.
ЎзАга маълум қилишларича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигитомонидан 2022 йил биринчи чоракда муҳим ҳуқуқий-меъёрий, моддий ва ижтимоий ёрдам шаклида2 167 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий,2 930 нафар фуқарога ижтимоий ёрдам,51 498 кишига маслаҳат хизмати, 976 мижозга моддий кўмакберилган.
Хориждан қайтган 98 минг 680 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди, 2 минг 813 киши касбга, тадбиркорликка ўқитилди.
– Бугунги кунда меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш мақсадида Канада, Франция, Латвия, Финландия, Исроил, Болгария, Греция, Италия, Баҳрайн, Бельгия, Қатар, Қозоғистон, Қувайт, Малайзия, Озарбайжон, Саудия Арабистони, Польша, Сингапур каби 18 давлат билан ҳукуматлараро ва идоралараро битим имзолаш имконияти кўриб чиқилди, – дейди агентлик матбуот котиби Ортиқҳўжа Норов.
Канада, Латвия, Польша, Финландия ва Франция иш берувчилари билан Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича Ҳамкорлик шартномалари имзолаш жараёни давом эттирилмоқда.
Шунингдек, ўзбекистонлик мутахассисларни ривожланган мамлакатларга вақтинчалик ишлаш учун юбориш мақсадида қатор давлатларнинг ишга жойлаштириш бўйича ваколатли компаниялари билан 30 дан ортиқ ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Бундан ташқари, ГФРнинг “GfM Gruppe”, “Nova Agency”, “SP Academy”, “OPASCA GmbH”, “Duvenbeck”, “Orif Ahmadaliev (Consulting.uz)”, Швейцариянинг “GLOBOGATE Recruiting GmbH” жамоалари билан музокара ўтказилиб, фуқароларни Германияда дуал тизим асосида ишга жойлаштириш бўйича битим расмийлаштирилди.
Яна бир ҳужжатни алоҳида қайд этиш керак.Япониянинг“КОBЕ” халқаро савдони ривожлантириш ассоциацияси, “BMA Cooperative” ва “Techtas” компаниялари билан Японияга ишга юбориш юзасидан ҳамкорлик шартномаси тузилган.Ҳозирча “КОBЕ” ва агентлик ўртасидаги шартномаасосида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси кун чиқарюрт визасини олди.
Январь-март ойларида РФ ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ўртасида Россияда мамлакатимиз фуқаролари учун рўйхатдан ўтиш муддатини 7 кундан 15 кунга узайтириш юзасидан икки томонлама Ҳукуматлараро битим имзоланган. Умуман, асосий ҳамкоримиз ваколатли давлат идоралари билан олиб борилган музокара натижасида ушбу давлат ҳудудида ноқонуний бўлиб турган 300 минг нафардан зиёд фуқаромизнинг ҳуқуқий мақоми легаллаштирилгани ҳам диққатга молик натижа.
Бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган муҳим чора-тадбирлар мигрантлар ҳуқуқи, манфаатини ҳимоя қилиш, меҳнат миграциясини қонуний ва тартибли ташкил этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Тан олиш керак, соҳада жузъий муаммолар ҳам учрайди. Масалан, хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлаш, чет элдан қайтган фуқароларга касби, малакаси ва режасидан келиб чиқиб, иш топишига кўмаклашиш, хориждаги юртдошларимиз муносиб шароитда меҳнат қилиши учун йирик иш берувчи компаниялар билан алоқани чуқурлаштиришустувор вазифамиз.
Бунинг учун, аввало, замонавий талабга жавоб бера оладиган,юқори малакали,чет тилларни биладиган мутахассислар зарур.Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини жорий қилиш, хорижда ишлаётган ўзбекистонликларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича янги ёндашувлар ишлаб чиқиш лозим.
Б.Худойбердиев,
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан
ҳамкорликда тайёрланди.
ЎзА