Мавсумга пухта тадорик
Президентимизнинг жорий йил 7 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Жиззах вилоятида ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг жорий йил 7 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Жиззах вилоятида ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.Кўп қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ҳокимликлар томонидан дастурлар ишлаб чиқилиб, белгиланган чора-тадбирлар асосида иссиқлик етказиб берувчи тизимлар ўрганилмоқда, камчиликлар бартараф этилмоқда.
Мавжуд 1 минг 230 кўп қаватли уйга 98 хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, 4 бошқарув сервис компанияси техник хизмат кўрсатади. Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар дастурга киритилган кўп қаватли уйлардан 17 тасининг том қисми мукаммал, 41 тасиники жорий таъмирланган. Ертўлалардаги совуқ, иссиқ, оқова сув узатиш тармоқлари кўрикдан ўтказилиб, яроқсиз ҳолга келган қисмлари алмаштирилган.
Мавсумда юзага келадиган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш учун вилоят бўйича 53 авария диспетчерлик хизмати ташкил этилиб, 116 тезкор тузатиш бригадаси тузилди ва 195 транспорт воситаси шай ҳолга келтирилди.
Кейинги йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришда уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолияти тобора такомиллашиб бормоқда. Бунда уларнинг маҳалла фуқаролар йиғинлари билан яқин ҳамкорликда ишлаётгани, имтиёзли банк кредитлари билан таъминланаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жиззах шаҳрининг “Иттифоқ” маҳалласидаги 61 кўп қаватли уйга 14 уй-жой мулкдорлари ширкати намунали хизмат кўрсатмоқда. Шу кунга қадар маҳалладаги 53 кўп қаватли уйнинг томи, 32 уйнинг йўлаги, 48 уйнинг фасад қисми тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Ҳудуддаги 7 газ тақсимлаш шохобчаси, трансформатор пункти мавсумга тахт қилинди.
– Тассарруфимиздаги 7 кўп қаватли уйни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини белгиланган режа асосида амалга оширмоқдамиз, – дейди маҳалладаги “Шоҳаббос-Камронбек” уй-жой мулкдорлари ширкати раиси Рўзибой Мирзаев. – Бугунги кунгача “Агробанк”нинг Жиззах филиалидан олинган 229 миллион сўмлик имтиёзли кредит ҳисобидан 309 квадрат метр йўлакларга бетон қоришмаси ётқизилди. Учта кўп қаватли уйнинг томи тўлиқ, тўртта уйники жорий таъмирланди. Уй томларидаги эскирган шиферлар янгисига алмаштирилди. Уйларнинг фасад қисмининг 1 минг 140 квадрат метри жорий таъмирдан чиқарилди.
Айни пайтда мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича белгиланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, умумий фойдаланишда бўлган барча уй-жойлар, шифохона, таълим масканларида газ, электр, сув таъминоти узлуксизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда.