«Матбуот - ҳаққоний ахборот манбаи»
Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот-кутубхона марказида «Матбуот - ҳаққоний ахборот манбаи» мавзусида ZOOM платформаси орқали онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.
Бу ҳақида Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона маркази хабар бермоқда.
Тадбирда «Ишонч» газетаси бош муҳаррири Ҳусан Эрматов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Даврон Ражаб ва Тошкент шаҳар, туман ахборот-кутубхона маркази мутахассислари қатнашди. Тадбирни «Bilim» АКМ директори Ҳ.Каримова очиб, оммавий ахборот воситалари ва даврий нашрлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

«Ишонч» газетаси бош муҳаррири Ҳ.Эрматов газетанинг бугунги кунда олиб бораётган вазифалари ва касаба уюшма фаолияти юзасидан кенгроқ маълумотлар берди. Даврон Ражаб ҳозирги замон даврий нашрларнинг олиб бораётган фаолияти ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтар экан, даврий нашрларда ҳаққонийликнинг очиқ-ойдин ёритилишида оқсоқликка учраётганини билдириб ўтди.
Суҳбат давомида туман ва шаҳар АКМ мутахассислари ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб керакли жавобларни олишди.
Шаҳар АКМ мутахассислари ўз соҳаларидан келиб чиққан ҳолда, таклифларини баён қилди. Ҳ.Эрматов билдирилган таклифларга ижобий ёрдам бериш истагини билдирди. Давра суҳбати қизғин ва мунозараларга бой бўлди.
Келажакда яна шундай давра суҳбатларини давом эттиришга келишилди.