Маск илк триллионерга айланди
“SpaceX” асосчиси Илон Маск тарихда триллион доллар топган биринчи шахсга айланди. Унинг бойлиги ўсиши компанияси рекорд даражадаги IPO амалга ошириши билан боғлиқ.
Акция давомида компания 555,56 миллион акцияни сотувга чиқарди ва ҳар бир акция учун 135 доллардан олди. Натижада 75 миллиард доллар йиғилди. Бу АҚШ тарихида бозорга чиқарилган энг йирик бирламчи оммавий таклифдир.
Савдодан сўнг коинот технологияси, сунъий йўлдош алоқаси ва сунъий интеллект соҳаларида муваффақиятли фаолият юритиб келаётган мазкур корхона қиймати 1,77 триллион долларга кўтарилди.
Олдинги рекорд “Saudi Aramco” компаниясига тегишли эди. 2019 йил 1,71 триллион долларлик капиталга баҳоланган ушбу компания бир йўла 25,6 миллиард доллар тўплаган.
С.Раҳимов, ЎзА