Марказий Осиё очиқ чемпионати ниҳоясига етмоқда
Аввал хабар қилинганидек, Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида (U17) Марказий Осиё очиқ чемпионати ниҳоялаб бормоқда.
Бугун куннинг биринчи ярмида қизлар ўртасида +71 кг. вазн тоифасида мусобақалар бўлиб ўтди. Қизғин ва муросасиз ўтган беллашувда ҳамюртимиз Моҳинур Эсонбоева иккикураш натижасига кўра, 187 кг. тош кўтариб, ғолиб бўлди. Кейинги ўринлар туркманистонлик Гурбангўзал Ўрозова (133 кг.) ва қирғизистонлик Аида Баигашева (126 кг.)га насиб этди.
Мусобақа доирасида 15 ёшли ўғил-қизлар ўртасида мамлакат чемпионати баҳслари ҳам бўлиб ўтмоқда. Мамлакат чемпионати баҳсларида Ҳулкар Рўзиқулова (184 кг.), Шабнам Жамолова (161 кг.) ва Гулзода Темирова (139 кг.)лар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
[gallery-17962]
Куннинг иккинчи ярмида Марказий Осиё чемпионатида 81 кг. ҳамда +81 кг. вазн тоифаларида ҳам беллашувлар бўлиб ўтади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА