Тошкент шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти мажлиси ўз ишини бошлади.

Нуфузли анжуман  “Хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлашда глобал ҳамда минтақавий ёндашувлар” мавзусида ўтказилмоқда. 

Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқараётган тадбирда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон парламентлари вакиллари, БМТнинг минтақавий тузилмалари раҳбарлари, шунингдек, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этмоқда.

Мажлис доирасида хотин-қизларнинг  сиёсий, ижтимоий фаолияти, иқтисодий ва тадбиркорлик салоҳияти, таълим ва репродуктив саломатлик соҳаларидаги имкониятлари, инновация ва иқлим сиёсатидаги ўрни ва аҳамияти каби масалалар муҳокама қилинади.

Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти мажлисининг сўнггида якуний ҳужжатни қабул қилиш ҳам назарда тутилган.

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат),  

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг мажлиси бошланди