Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёти ва унда Ўзбекистоннинг улуши (+видео)
Кўриб чиқилаётган даврда Марказий Осиёнинг бешта мамлакати жами ЯИМ доллар ҳисобида номинал жиҳатдан қарийб икки бараварга ошиб, 2020 йилдаги 285 млрд доллардан 2025 йилда 543 млрд долларга етди.
Минтақанинг энг йирик иқтисодиёти Қозоғистон бўлиб қолмоқда. Мамлакат ЯИМ 5 йилда 171 млрд доллардан 306 млрд долларга ошди.Ўзбекистон минтақада Қозоғистондан кейинги 2-иқтисодиёт бўлиб қолмоқда.
Мамлакатимизда 2025 йилдаги ЯИМ миқдори 147 млрд долларни ташкил этди.Сўнгги беш йилликда минтақа иқтисодиётидаги улушлар ўзгариши:
• Қозоғистон улуши 60%дан 56%га камайди
• Ўзбекистон улуши 24,6%дан 27,1%га ошди
• Қирғизистонники 2,9%дан 4,2%га ошди
• Тожикистонники 2,9%дан 3,3%га ошди
• Туркманистонники 9,6%дан 9,2%га камайди.
Марказий Осиё иқтисодиётининг асосий қисми икки давлат ҳиссасига тўғри келади. 2025-йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон биргаликда минтақа ЯИМининг 83 фоизини шакллантирди.
М.Турдалиева, И. Исматов,ЎзА