Марказий банк сўрови: Асосий ставка пасайиши кутилмоқда
Марказий банк томонидан 2026 йилнинг февраль ойида ўтказилган сўровда молия соҳаси бўйича жами 41 нафар эксперт иштирок этди. Улардан 71 фоизини тижорат банклари, 22 фоизи микромолия ташкилотлари ва 7 фоизини бошқа молия ташкилотлари вакиллари ташкил этди. Сўров жорий йил ва яқин келажакдаги иқтисодий тенденциялар бўйича муҳим прогнозларни очиб берди.
Келгуси 12 ой учун инфляция 7,7 фоиз даражасида баҳоланган. Келгуси 3 йил учун инфляция кутилмалари 5,6 фоизни ташкил қилади. 46 фоиз экспертлар 2027–2028 йилларда инфляциянинг 5 фоиз мақсадга эришишини кутмоқда. 73 фоиз экспертлар навбатдаги йиғилишдан сўнг асосий ставка ўзгаришсиз қолишини прогноз қилади.
Келгуси 12 ойда асосий ставканинг босқичма-босқич 13,2 фоизгача пасайиши кутилмоқда. Реал ЯИМ ўсиши жорий йилда 6,3 фоиз, келгуси йилда эса 6,4 фоиз даражасида баҳоланмоқда.
Номинал иш ҳақи ўсиши жорий йилда 13,6 фоиз, келгуси йилда эса 12,9 фоиз бўлиши прогноз қилинади.
Экспертлар фикрига кўра, ушбу прогнозлар молия бозори ва иқтисодий сиёсатни шакллантиришда муҳим йўналишларни белгилаб беради. Хусусан инфляция ва асосий ставканинг келажакдаги ҳаракати, иш ҳақи ва ЯИМ ўсиш суръатлари бўйича белгилаб беради.
Ш.Маматуропова, ЎзА