Марказ профессор-ўқитувчилари Истанбулда
Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат маркази профессор-ўқитувчилари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкил этилган “Empowering Educators: Innovative Strategies for Teaching Teachers” номли халқаро касбий ривожланиш дастури доирасида малака ошириш курсида иштирок этмоқда.
Мазкур дастур педагогларнинг замонавий таълим технологияларидан самарали фойдаланиши, инновацион ёндашувларни таълим жараёнига татбиқ этиши ҳамда касбий компетенцияларини янада ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Дастур доирасида иштирокчилар илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш, янги билим ва кўникмаларни эгаллаш билан бирга хорижий ҳамкасблар билан тажриба алмашиш имкониятига эга бўлмоқда.
Семинарларнинг биринчи кунида иштирокчилар Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Istanbul Aydın университетида дастлабки тренингларда иштирок этишни бошладилар.
Халқаро касбий ривожланиш дастури доирасидаги семинар ва амалий тренинглар 2026 йил 6 июнга қадар давом этади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.