Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси муддатли ҳарбий хизматчилари кўҳна Арк қўрғони майдонида она Ватанга содиқлик қасамёдини қабул қилди.

Тадбирда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти, Қўриқлаш бошқармаси, ҳарбий прокуратура, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими масъуллари қатнашди.

–Таъкидлаш жоизки, ориятни, ғурур ва садоқатни ҳамма нарсадан устун қўядиган халқимиз учун ҳарбий қасамёд бу шунчаки расмий тадбир эмас, балки йигитлик шаъни, ор-номусини ўртага қўйиб, ўз зиммасидаги масъулиятли ҳамда шарафли бурчни адо этишга бел боғлаб, аҳду паймон қилиш маросимидир, – дейди Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси катта зобити, катта лейтенант Муроджон Раҳматуллоев. –Давлатимиз ҳамда халқимиз ишончини оқлашга аҳд қилган, аскарлик либосини кийиб, бошланғич ҳарбий ҳамда умумқўшин тайёргарлик машғулотларида армия ҳақида муайян тасаввурга эга бўлган, зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис эта оладиган ана шундай сараланган  42 нафар мард ва жасур ўғлонлар ҳарбий қасамёд қабул қилди.  

Тадбирда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Аскарларга Президент совғалари топширилди.

Маълумот учун, ўрта асрлардан қиролликлар ҳарбий қўшинларининг сараланган имтиёзли қисми гвардия атамаси остида жаранг сочган. Айни кунларда эса демократик давлатларнинг Миллий гвардияси – ҳар қандай вазиятда ўзига юклатилган вазифани муваффақиятли бажара олиш қобилиятига эга, жисмонан бақувват, маънан етук, профессионал тайёр ҳарбий хизматчи ва ходимлардан сараланади.  

Шу боис, Миллий гвардия сафларида хизматни ўташ учун ҳам юқоридаги талабларга тўла жавоб берадиган, забардаст йигитлар қабул қилинади. 2017 йилнинг 4 август куни давлатимиз раҳбари фармони билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилди. Шу билан бирга, 2020 йилнинг 18 ноябрида “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида” ги қонун имзоланиб Миллий гвардиянинг фаолияти қонуний мустаҳкамланди.

Ўтган қисқа давр мобайнида Ўзбекистон Миллий гвардияси Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари орасида муҳим бўғин бўлиб шаклланди ва ўз ўрнига эга бўлди.

Зариф Комилов,  

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мард ўғлонлар қасамёд қабул қилди