ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухорода Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан Буюк Британиянинг “Cambridge University Press and Assessment” ташкилоти билан ҳамкорликда “Cambridge Day” тадбири ўтказилди.
Ҳамкорликдаги дастур доирасида ташкил этилган тадбир “Cambridge” имтиҳонлари бўйича батафсил маълумот бериш, тажриба алмашиш ва ушбу халқаро имтиҳон тизимини Ўзбекистонда кенг жорий этиш имкониятларини кўриб чиқишга қаратилган.
Тадбирда ҳамкор ташкилот вакиллари, маҳаллий ва қўшни давлатлардан олий ўқув юртлари талабалари ва ўқитувчилари қатнашди. Иштирокчиларга имтиҳон тизими, ўқув ресурслари ва халқаро баҳолаш стандартлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
[gallery-26165]
Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш сифатини халқаро мезонлар асосида ошириш, ўқитувчиларнинг малакасини халқаро даражада тасдиқлаш, ҳудудлардаги таълим муассасалари, айниқса хусусий ўқув марказлари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, “Cambridge” имтиҳонларини ўтказиш ҳудудларини кенгайтириш ва имтиҳонлар топшириш жараёнини осонлаштириш, Агентликнинг халқаро таълим ташкилотлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш ва миллий таълим тизимини глобал таълим майдонига интеграция қилиш масалаларига тадбирда алоҳида эътибор қаратилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА