Мақом ижрочиларининг қўшма концерти
Боку шаҳридаги Халқаро муғом марказида Ўзбек Миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги ансамбли ва Озарбайжон муғом ижрочиларининг қўшма концерти бўлиб ўтди.
Концерт дастурини очиб бериш учун Ўзбекистон халқ артисти Aбдуҳошим Исмоилов бошчилигидаги ўзбек мақом санъати усталари саҳнага таклиф этилди. Айтиш жоизки, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Aлиев фармони асосида устоз Абдуҳошим Исмоилов “Дўстлик” ордени билан мукофотлангани эътиборга моликдир.

Муғом маркази солистлари ранг-баранг мусиқий чиқишлари билан концерт дастурини давом эттирди. Ташкил этилган ижодий кеча йиғилганларга унутилмас ва ёқимли лаҳзаларни туҳфа этди.

Шунингдек, Озарбайжон Республикаси Халқаро муғом маркази раҳбари Соҳиб Пошшозода ва Ўзбекистон Миллий мақом санъати маркази раҳбари ўринбосари Aвазбек Шомуродов ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Бундай маданий-маърифий тадбирлар икки қардош халқ ўртасидаги биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Н.Усмонова, ЎзА