Маъмурий регламент тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди ва ушбу регламент 2024 йил 1 январдан амал қила бошлаши белгиланди.
Профессионал медиаторлар реестрига киритиш тартиб-таомиллари давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
2024 йил 1 январга қадар хизмат кўрсатиш давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали йўлга қўйилади ва ҳар бир босқичида жараённи тўлиқ кузатиб бориш имконияти яратилади.
Вазирлар маҳкамасининг ушбу қарори давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш, шунингдек, давлат хизматларидан фойдаланиш қулайлигини оширишга хизмат қилади.
ЎзА