Мамлакатнинг энг кучли велотрекчилари сараланмоқда
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” ҳудудида жойлашган замонавий ва муҳташам велодромда велоспортнинг трек йўналиши бўйича илк бор Ўзбекистон чемпионати ҳамда унинг доирасида Республика турнири ўтказилмоқда.
Мамлакатимизда велоспортнинг трек йўналишини янада оммалаштириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва халқаро майдонларда рақобатбардош жамоа шакллантириш мақсадида ташкил этилаётган ушбу мусобақанинг биринчи кунги дастури бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Жумладан, 80 айланишдан иборат аёллар ўртасидаги мэдисон баҳсларида Асал Ризаева – Самира Исмоилова (Тошкент шаҳри), Шаҳноза Абдуллаева – Моҳинабону Элмуродова (Тошкент вилояти) ва Евгения Голотина – Яна Мишинова (Тошкент шаҳри) шоҳсупага кўтарилди.

Қуйида бир неча йўналишда зафар қучган велоспортчилар билан танишасиз:
Эркаклар (Омниум) кўпкураш:
1. Дмитрий Бочаров (Жиззах)
2. Владислав Троман (Сурхондарё)
3. Алимардон Жамолиддинов (Тошкент шаҳри)
Ўсмирлар (Омниум) кўпкураш:
1. Шоислом Шоакмалов (РОПСТТМ)
2. Фазлиддин Эргашев (Сирдарё)
3. Дониёр Қаҳрамонов (РОПСТТМ)
Ўсмир қизлар (Мэдисон), 60 айланиш:
1. Екатерина Макарочкина – Надежда Бартенеева (Самарқанд)
2. Сабрина Алтинбекова – Дилнурахон Мирзавалиева (Сирдарё)
3. Роксана Ҳикматова – Диёрa Шоисломова (Тошкент вилояти)
Ўсмир йигитлар (Скретч), 15 айланиш:
1. Аҳад Азизов (РОПСТТМ)
2. Жасурбек Ҳайдаров (Тошкент вилояти)
3. Лочинбек Асадов (РОПСТТМ)
Қизлар (Скретч), 20 айланиш:
1. Имрона Каримова (РОПСТТМ)
2. Ирина Акжигитова (Тошкент вилояти)
3. Элина Гизатулина (Тошкент шаҳри)
Ўсмир йигитлар (Скретч), 30 айланиш:
1. Камронбек Улуғбеков (РОПСТТМ)
2. Шавкатжон Мирзаев (РВММИ)
3. Максим Дригин (РОПСТТМ)
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа орқали миллий терма жамоа мураббийлари олдинда турган йирик ва нуфузли халқаро турнирлар, хусусан, 25–31 март кунлари Филиппинда бўлиб ўтадиган велотрек бўйича Осиё чемпионати учун жамоа таркибини яна бир бор саралаш имкониятига эга бўлмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА