Мали пойтахтида отишма овози эшитилди
Мали пойтахти Бамаконинг бир неча ҳудуди, жумладан полиция бўлими ва аэропорт яқинида отишма овози эшитилган. Бу ҳақда "Рейтер" ахборот агентлиги хавфсизлик кучлари манбалари ҳамда гувоҳларга таяниб хабар тарқатди.
Яна бир ахборотда мамлакат Қуролли кучлари жандарм мактабига қилинган ҳужумни қайтаргани келтирилган.
"РИА Новости" маҳаллий ҳарбийларга таяниб ёзишича,
Бамакодаги Фалади жандарм мактаби қўпорувчилик ҳужумига учраган, ҳукумат кучлари ҳаракатни бартараф этган.
Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Ижтимоий тармоқдаги видео лавҳаларда тутун юқорига кўтарилаётганини кўриш мумкин.