Малайзия билан ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Малайзияда бўлиб, инвестициялар, савдо ва саноат вазири Зафрул Aбдул Aзиз, дин ишлари вазири Муҳаммад Наим бин Моҳтар, Марказий банк раиси Дотуқ Aбдул Рашид Ғафур ва бошқа расмий шахслар, ҳукумат аъзолари, мутасадди раҳбарлар билан учрашувлар ўтказди.
Ташриф доирасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ҳамда етакчи компаниялар раҳбарлари билан мулоқот ҳам бўлиб ўтди.



Томонлар Малайзия Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари, хусусан молия, савдо ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболини кўриб чиқдилар. Ушбу давлат йирик ишбилармонлари билан газ-кимё, автомобилсозлик, озиқ-овқат, электротехника ва сопол маҳсулотлар, қишлоқ хўжалиги учун махсус ускуналар ишлаб чиқариш, тиббиёт, IT ва рақамлаштириш йўналишларида инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича зарур тадбирлар белгиланди.
ЎзА