Макрон: Ҳушимизни йўқотмайлик!
Франция президенти Эммануэль Макрон “France24” телеканали орқали эфирга чиқиб, Италия Россия ва Хитой томонидан коронавирус туфайли мамлакатга кўрсатилаётган ёрдамга ҳаддан зиёд эътибор қаратаётгани, бу ҳақдаги хабарлар жуда бўрттириб юборилаётганидан ёзғирди.

Интервью давомида у Франция ва Германия ҳам Италияга 2 миллион дона тиббиёт ниқоби, ўн минглаб ҳимоя кийимлари етказиб бергани, бинобарин, итальянлар бу воқеага унчалик эътибор бермаганини эслатиб ўтди.
Тўғри, Макрон бу кўмак ҳали етарли эмаслигини тан олди, Италия ҳукумати ва ҳалқини қўллаб-қувватлаш давом эттирилишини ҳам билдирди.
РИА Новости Макроннинг “Биз халқаро ҳамкорларимиз ёки рақобатчиларимиз гапларидан ҳушимизни йўқотишимиз керак эмас“, – деган сўзларини иқтибос сифатида келтирган.
Аввалроқ Кремль Италияга кўрсатилаётган гуманитар ёрдам сўнгги кунларда коронавирус офати туфайли кўтарилган санкцияларни бекор қилиш масаласи билан алоқадор эмаслигини эълон қилганди.