Маҳаллийлаштиришда инновацион ғоялар
Қарши шаҳрида Тошкент кимё-технология институтининг Газни қайта ишлаш кимёвий технологияси кафедраси ташаббуси билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамкорлигида “Маҳаллийлаштиришда инновацион ёндашувлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Тошкент кимё-технология институти раҳбарияти, 60 нафарга яқин профессор-ўқитувчи ҳамда соҳа мутахассислари, шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда йирик корхона раҳбарлари, ходимлар, чет эллик меҳмонлар ва инвесторлар иштирок этган анжуманнинг ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси доирасида ташкилотлар томонидан кўргазмалар ҳам ташкил қилинди.
Анжуманнинг ялпи мажлиси республика ҳамда халқаро миқёсдаги олимлар, профессорлар ва нефть-газ соҳасида илмий изланиш олиб бораётган изланувчиларнинг маърузалари билан бошланди. Куннинг иккинчи ярмида анжуман иштирокчилари уч шуъбага бўлинган ҳолда ишини давом эттирди.
Маърузачилар ўртасида “Энг яхши инновацион ғоя”, “Энг яхши инновацион тақдимот” йўналишлари ҳамда шуъбалар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Н.Бозорова, ЎзА мухбири