Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида “Самарқанд вилояти жой номларининг изоҳли луғати” китоби тақдимоти ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимлиги, олий таълим муассасалари ва кенг жамоатчилик вакиллари, зиёлилар, талабалар, ёшлар иштирок этди.

Самарқанд вилоят ҳокимлигининг бевосита раҳбарлиги ва ҳомийлигида тайёрланиб, нашр этилган китобдан вилоятдаги жой номлари ҳақида маълумотлар ўрин олган. Ташкилотчилар ва китобни тузишда қатнашган олимлар мазкур китобни яратиш жараёнлари, Самарқанд топонимшунослиги ҳақида сўз юритдилар.

[gallery-22872]

– Президентимизнинг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ўзбек тилини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари белгилаб берилган дастурий ҳужжат бўлди, – дейди Самарқанд вилоят ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерали Темиров. – Ушбу фармонда географик ва бошқа топонимик объектларнинг номланишида қонун ҳужжатларига қатъий амал қилиш ҳамда бу борадаги фаолиятнинг мониторингини олиб бориш ва мувофиқлаштириш ҳам кўзда тутилган эди. Мазкур китоб ҳам бу борадаги ишларнинг маҳсули сифатида Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан барча ҳудудлар қатори Самарқанд вилоятида ҳам яратилди. Луғат китобни тайёрлашда филология фанлари доктори, профессор Суюн Каримов, профессор Абдураҳим Туробов, доцент Шавкат Маҳаммадиев ва бир қатор ёш олимлар фаол иштирок этдилар. Шунингдек, ушбу йўналишда амалга оширилган илмий тадқиқотларга таянилди.

Китоб тақдимотида Самарқанд давлат университети профессори Суюн Каримов, “Зарафшон” ва “Самаркандсий вестник” газеталари таҳририяти бош муҳаррири Ф.Тошев мазкур китоб Самарқанд вилоятидаги жой номлари ҳақида қимматли маълумотлар жамланган илмий тадқиқот бўлганини таъкидлаб, бу халқимиз тарихи, маданияти, анъана ва қадриятларини ўрганишга ҳам хизмат қилишини таъкидлади.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллангиз номини биласизми?