Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратилади
Оила ва хотин-қизлар қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижросига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова томонидан қарор ижроси бўйича тизимда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бугунга қадар амалга оширилган ишлар таҳлил этилди.

Жойларда Қўмита масъул ходимлари ва ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов, Ички ишлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи ўринбосари Умида Aбдуллаева ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар бўйича таклиф ва тавсияларини айтиб ўтди ҳамда эришиладиган натижалар ҳақида маълум қилди.

Йиғилишда шунингдек, миллий қадриятлар ва либосларни тарғиб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилиниб, истиқболдаги вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилишда мутасаддилар муҳокама этилган мавзу бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Н.Усмонова, ЎзА