Маҳалла ёшларига янги спорт майдончаси туҳфа этилди
Тошкент вилояти Пискент туманидаги Саидобод маҳалла фуқаролар йиғинида “Ташаббусли спорт” лойиҳаси доирасида бунёд этилган янги спорт майдончаси фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан молиялаштирилган мазкур спорт майдончасининг очилиш маросимида сўзга чиққан нуронийлар ва фаоллар ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда баркамол авлодни тарбиялашга қаратилганлиги билан аҳамияти катта эканлигини таъкидлашди.

Янги спорт майдончаси келгусида маҳалла аҳолиси, айниқса, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, турли спорт тадбирлари ва мусобақаларни ташкил этиш учун хизмат қилади.
Т. Рўзиев, ЎзА