Маҳалла раисларига юксак ишонч
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимиздаги барча соҳаларнинг сиёсий тараққиёти йўлидаги катта қадами бўлди.
Жумладан, унда Президентимиз мамлакатимизда олиб борилаётган барча соҳалардаги ислоҳотларнинг натижасини аҳолининг кайфияти билан аввало маҳаллада сезилишини бир гап билан “маҳалла – ёруғ юзимиз ва виждонимиз кўзгуси”, деб тарифлади. Шунинг учун ҳам барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши, одамлар ҳис қиладиган, биладиган натижалар қилиши шарт эканлигни алоҳида айтиб ўтдилар.
Айниқса, маҳалла раисларига маҳаллий кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш ҳуқуқининг берилиши орқали муаммоларни тезкор ҳал қилишга эришиш имконияти яратилади. Бу эса, маҳаллаларда фаолият олиб борувчи тажрибали, малакали кадрларни давлат идоралари раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимининг йўлга қўйилиши, ҳаттоки маҳалла раислари ҳокимликка тайинланиши мумкинлиги уларни қўллаб-қувватлашининг энг юксак даражадаги ифодаси деб биламиз.
Маҳалла раисига маҳаллий Кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш ҳуқуқини берилиши таъкидланди. Бу орқали муаммоларни тезкор ҳал қилишга эришиш имконияти яратилади. Қонунчилик палатаси ва Сенат, Вазирлар Маҳкамаси билан бирга 2021 йил 1 апрелга қадар маҳаллий ижро ва вакиллик органлари ҳамда маҳалла институти фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқилади.
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини тинглаб, жамиятимизда одамларнинг биздан рози бўлиши учун тизимда жонбозлик кўрсатишимиз, ҳар бир вазифага масъулият билан ёндошишимиз кераклигини чуқур ҳис қилган ҳолда, бор билим, куч-ғайратимизни Президентимизнинг юксак ишончини оқлашда сарфлашимиз зарур.
Соғиндиқ ТУРМАНОВ,
Қорақалпоғистон Республикаси
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири.
ЎзА